Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин БМТ Хавфсизлик кенгашига Украина жануби-шарқида Малайзияга тегишли Boeing нинг ҳалокатга учраши бўйича ўз резолюция лойиҳасини тақдим қилди.

Чуркиннинг айтишича, Россия делегацияси ўз резолюциясини муҳокама қилиш учун Хавфсизлик кенгаши учрашувини чақиртирмоқда.

“Биз маслаҳатлар жараёнида турибмиз. Биз ўзимизнинг резолюция лойиҳамизни тақдим қилдик. Уни муҳокама қилиш учун кундузги соат 3 га йиғилиш чақиртирдик”, деб айтди Чуркин.

Аввалроқ россиялик дипломатлар ушбу авиаҳалокатни тергов қилиш бўйича трибунал ташкил этиш ғоясини қоралаб чиқишган эди. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг айтишича, ушбу трибунал АҚШ манфаати йўлида яратилмоқда.