Россия Давлат Думасининг собиқ раиси Геннадий Селезнёв 67 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.

Селезнёвнинг куёви Андрей Андреев берган маълумотга қараганда, Селезнёв оғир хасталик оқибатида якшанба куни кечаси ўз уйида вафот этган.

Селезнёв иккинчи ва учинчи чақириқ Давлат Думаси (1996-1999 ва 2000-2003) раиси бўлган. Шунингдек, у биринчи ва тўртинчи чақириқ Думанинг депутати бўлган. Сиёсатчи, шунингдек, Россия Федерацияси коммунистик партияси ижроия қўмитаси президиуми таркибига кирган. Раислик даврида у Хавфсизлик Кенгаши аъзоси бўлган.