YouTube порталида Billy Six исмли фойдаланувчи томонидан Украинада уриб туширилган MH17 самолёти ҳалокатининг биринчи дақиқалари қайд қилинган видео жойлаштирилди.
Автомобиль ойнасидан қилинган ёзувда лайнер қолдиқларидан кўтарилаётган қора тутун кўринган; бир неча дақиқадан сўнг тасвирга олаётган аёл йўловчилар таналари парчаларини кўриб, йиғлай бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, Амстердам — Куала-Лумпур MH17 рейси 2014 йилнинг 17 июлида ҳарбий ҳаракатлар кетаётган Донбасс вилояти осмонидан уриб туширилди. Бортда 298 киши бор эди, улардан 193 нафари Нидерландия фуқаролари эди. Май ойида халқаро экспертлар ҳалокат ерида қидирув миссиясини якунлади. Самолёт қолдиқлари, йўловчиларнинг таналари ва уларнинг шахсий буюмлари Нидерландияга юборилди. Нидерландия хавфсизлик кенгашининг ҳалокат сабаблари ҳақидаги якуний ҳисоботи октябрь ойида эълон қилади.