Британиянинг Barclays молиявий иттифоқи икки йил ичида 30 минг ходимни ишдан бўшатади. Бу ҳақда The Times нашри ёзмоқда.
Қисқартиришлар 2017 йилга қадар харажатларни камайтириш дастури доирасида амалга оширилади.
Ходимлар миқдори 100 минг даражасида қолдирилади. Банк расмийларининг фикрича, шу йўл билан бозорда акциялар нархини икки баробарга ошириш мумкин.
Шунингдек, июлда банк ижрочи директори Энтони Женкинснинг ишдан кетиши хабар қилинган эди.