Тожикистон ИИВ: “ИШИД” сафида 500 гача тожикистонлик жанг қилмоқда

Жаҳон 20 Июль 2015 4956

Тожикистон ҳукумати “ИШИД” террорчилик гуруҳи сафида ҳаракат қилаётган ўз фуқароларининг сони ошаётганидан хавотир билдирмоқда, деб хабар бермоқда “ТАСС” ахборот агентлиги.

Бу ҳақда Тожикистон Ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода маълум қилди.

Раҳимзоданинг айтишича, бундай фуқаролар сони 500 гачани ташкил қилмоқда. Уларнинг исмлари маълум бўлиб, мамлакат бош прокуратураси уларга қарши сиртдан жиноий иш қўзғатган. Раҳимзоданинг айтишича, тезкор маълумотларга кўра улардан 100 нафардан кўпроғи ҳалок бўлган.

Вазир ушбу ҳолат юзасидан имомлар ва маҳаллий фаолларни жалб қилган ҳолда аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб боришга чақирмоқда.

Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, айни пайтда мамлакатнинг 1,5 мингга яқин фуқароси “ИШИД” сафига ўтгани ҳақидаги маълумот текширилмоқда.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 13257 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20645 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10309 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11133 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 38203 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52211 Жамият
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 662 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 512 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Терма жамоанинг Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмайди
13:40 2550 Спорт
Кўпроқ янгиликлар