Тошкентда номаълум аёл кўчада 40 градус иссиқ ҳарорат бўлишига қарамасдан, ўзининг фарзандини ёпиқ ҳолдаги машинада бир ўзини қолдириб кетган.

Ушбу воқеа ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқнинг “Потребители” гуруҳида пайдо бўлди. Воқеа гувоҳининг айтишича, чамаси 3 ёшда бўлган бола жазирамада ёпиқ ҳолдаги машинада бир ўзи қолдириб кетилган. Болакай ёпиқ машина ичида йиғлаб, машина ойнасига ура бошлаган. Бундан машина сигнализация ишга тушиб кетган, бироқ онанинг келишидан дарак бўлавермаган. Шунда эркак машина ойнасини уриб синдирмоқчи бўлган бир пайтда боланинг беғам онаси дўкондан чиқиб келган.

Охирги пайтларда ота-оналар фарзандларини иссиқ ҳавода ёпиқ машиналарда қаровсиз қолдириб кетаётганлари ҳоллари тез-тез учраб турибди. Оқибатда баъзи болалар иссиқ уришдан ва ҳаво етишмаслигидан ҳалок бўлишлари ҳолатлари ҳам учраб турибди.