Туркия ҳукумати 20 июль куни мамлакатнинг Сурия билан чегара ҳудудида жойлашган Суруч шаҳрида содир бўлган портлашни теракт сифатида баҳолади ва бу теракт учун жавобгарликни "ИШИД" зиммасига юклади.

Рейтер нашри юқори мартабали турк амалдорларига асосланиб хабар беришича, Суручдаги маданият маркази яқинида "ИШИД" жангариси томонидан бомба портлатилган.

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги ҳам бу воқеани теракт сифатида баҳолади ва "бундай террористик ҳужумларга қарши бирлашиш ҳамда хотиржамликни сақлашга чақирди".

Бироз олдинроқ, Суруч шаҳридаги кафа яқинида портлаш содир бўлгани ва натижада камида 25 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Охирги маълумотларга кўра, Суручдаги теракт туфайли ҳалок бўлганлар сони 27 нафарни ташкил этган ҳамда 100дан ортиқ киши жароҳатланган.