Туркиянинг Суруч шаҳрида портлаш юз бериши натижасида камида 25 нафар киши ҳалок бўлди

Жаҳон 20 Июль 2015 1880

Туркиянинг Сурия билан чегара қисмида жойлашган Суруч шаҳридаги кафелардан бирида портлаш содир этилди ва камида 25 киши ҳалок бўлди.

РИА Новости нашри маълумотига кўра, бу кафе шаҳар марказида, маданият уйи ёнгинасида жойлашган бўлиб, бу ерда Кластер бомбаси портлатилган.

Хабарда таъкидланишича, яна ўнлаб кишилар жароҳатланган. Портлашдан сўнг ёнғин келиб чиққан.
Бу ҳодиса бўйича расмий баёнот берилиши кутилмоқда.

Қайд этиш жоиз, бу портлаш Туркияда шу куннинг ўзида амалга оширилган иккинчи нохуш ҳодиса ҳисобланади. Бироз олдинроқ, Истамбул шаҳрида номаълум шахс одамларга қарата ўт очиши натижасида 5 киши жароҳатланган, жабрланувчилардан бири сайёҳ экани аниқланганди.

Кўпроқ янгиликлар