"Арсенал" жамоаси ярим ҳимоячиси Тео Уолкотт ўзининг жамоа билан тузилиши кутилаётган янги шартномаси хусусида маълумот берди.

"Менинг агентим жамоа билан бу масалани ҳал қилиб бўлган. Мен жамоада ўйнашда давом этишни истайман. Улар музокара қилаверишади, мен эса ўйнашда давом этавераман.
Уларнинг келишуви натижасини ҳам узоқ кутмасак керак. Мен ўз ўйинимни яхшилашга интилаяпман, бошқа нарсаларга чалғишни истамайман. Жамоага фойдам тегишни истайман", дейди Уолкотт.

Эслатиб ўтамиз, Уолкотт 1 йил олдин ҳафтасига 90 минг фунт маош олиш бўйича шартнома имзолаганди. The Guardian нашри маълумотига кўра, Уолкотт янги шартномаси бўйича ҳафтасига 100 минг фунтдан ортиқ маош олган ҳолда, "канонирлар"нинг энг кўп ҳақ оладиган футболчиси бўлмоқчи.