Санкт-Петербургнинг “Зенит” жамоасининг бразилиялик ҳужумчиси Халк Россия чемпионатидаги мавжуд ирқчилик билан боғлиқ муаммолар борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Аввал мен ирқчилик билан боғлиқ ҳолатларда хафа бўлардим ва жаҳлим чиқарди, ҳозир бўлса ҳакамлар ва расмий шахслар бу муаммога етарлича эътиборга қаратмаётганларини кўрмоқдаман, шунинг учун мен энди бундай ҳолатларда жаҳлим чиқмасликка ва трибуналарга ҳаво орқали бўса юборишга ҳаракат қиламан.

Агар ирқчилик ҳолатлари жаҳон чемпионати пайтида ҳам юз берса, бу катта муаммо бўлади, чунки бу мусобақани бутун дунё томоша қилади. Ҳозирча бу маҳаллий кўриниш олган”, деб айтмоқда Халк.