30 июль куни 1993 йилги Мумбаи терактлари ташкилотчиси қатл қилинади

Жаҳон 21 Июль 2015 1765

Мумбаида 1993 йили содир этилган бир қатор қўпорувчилик ҳаракатларининг ташкилотчиларидан бирига ўқилган қатл ҳукми шу йилнинг 30 июль куни ижро этилади. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар бермоқда.
Ҳиндистон президенти ва барча судлар афв этиш ҳақидаги илтимосномани рад этди.
Айтилишича, қатл вақти Махараштра штати бош вазири Девендра Фаднавис томонидан белгиланган. Қатл қилинувчининг оиласи ҳам бохабар этилган.
“Ёқуб Нагпур ёки Пунадаги Йервада қамоқхонасида осиб ўлдирилиши мумкин”, – деди Нагпур қамоқхонаси бош назоратчиси Йогеш Десаи.
Мемон исмли шахсга ўлим ҳукми 2007 йили чиқарилган эди. 2013 йили олий суд ҳукмни тасдиқлади. Мемон жиноятни амалга оширишда иштирок этмаган бўлса ҳам, террорчилар билан ҳамкорлик қилишда иштирок этганликда айбланган эди. Иш бўйича асосий айбланувчи унинг акаси, Йўбарс лақабли Иброҳим Мемондир. У 1993 йили Ҳиндистонни тарк этганидан буён топилгани йўқ.
1993 йилнинг 19 май куни Мумбаининг турли қисмларида 12та портлаш содир этилди. Турли маълумотларга қараганда, 257 кишидан 300 кишигача ҳалок бўлди. 700 ёки 1 400 киши яраланди. Терактлар Мумбаи жиноят оламининг энг йирик вакилларидан бири, ўша пайтда Покистонда турган Довуд Иброҳим томонидан режалаштирилган эди. Ҳиндистон ушбу воқеаларда Покистоннинг ҳам қўли борлигини иддао қилган эди.
Тахминларга кўра, бу ҳужум 1992 йилда Уттар-Прадешнинг Айодхя шаҳридаги Бабри Масжиднинг радикал ҳиндлар томонидан бузиб ташланишига жавобан амалга оширилган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48851 Жамият
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 404 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1468 Жаҳон
Испаниялик сузувчи жаҳон чемпионатида терактлар қурбонлари хотирасига бир ўзи сукут сақлади
22:20 680 Спорт
АҚШ ҲДК навбатдаги тўқнашувдан сўнг Тинч океанидаги тадқиқотларини тўхтатди
22:15 940 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар