АҚШ Давлат котиби Жон Керри 14 августда Кубага АҚШнинг Гаванадаги элчихонаси биноси узра АҚШ байроғининг кўтарилиш маросимида иштирок этиш учун ташриф буюради.

20 июль куни АҚШ ва Куба деярли ярим асрлик қарама-қаршиликдан кейин дипломатик муносабатларни расман тиклашди. 20 июль куни АҚШ манфаатлари секцияси расман АҚШнинг Гаванадаги элчихонаси этиб белгиланди, унга Жеффри Делорентис вақтинчалик ишончли вакил этиб тайинланди.

Шунингдек, 20 июлда Вашингтонда Куба элчихонаси ҳам ишга тушди. Маҳаллий вақт билан 10:30 да Кубанинг АҚШдаги элчихонаси биноси узра Куба мадҳияси садолари остида мамлакат байроғи кўтарилди.