Чет элда ўзбекистонлик муҳожирлар томонидан тузилган диний гуруҳ фош этилди

Жамият 21 Июль 2015 6160

“Постда” газетаси чет элда ўзбекистонлик муҳожирлар томонидан тузилган диний гуруҳ фаолиятининг фош этилганлигини маълум қилди. Аммо бу гуруҳ қайси давлатда фаолият юритгани ҳақида маълумот берилмади.

Дилмурод исмли йигит чет элга ишлашга кетиб, бир гуруҳ хоразмлик йигитлар ичида яшай бошлади. Шодмон ака исмли шахс уни “дўстлар” билан танишишга чақирди. Ресторанлардан бирида ўн чоғли 20-40 ёшли эркак тўпланиб, диний масалаларини муҳокама қилди. Дилмуродга бу давра ёқиб, уларнинг “иймонлашув”ларида мунтазам иштирок эта бошлади.

Аммо йиғилишлардан бирида Отабек исмли йигит Суриядаги “биродарлар”га ёрдам бериш кераклиги, бу йўлда шаҳид кетганлар жаннатга тушиши ҳақида гап бошлади. Бу Дилмуроднинг шубҳасига сабаб бўлди.

Ўзбекистонда гуруҳнинг барча вакиллари қўлга олинди. Дилмурод, гарчи бу ташкилот аъзосига айланиб улгурмаган бўлса ҳам, лекин уларнинг фаолияти ҳақида тегишли идораларга вақтида хабар бермаганлиги боис жиноий жавобгарликка тортилди.

Кўпроқ янгиликлар