Ўзбекистонлик теннисчилар Денис Истомин ва Фаррух Дўстов «Дэвис Кубогига садоқати учун» мукофоти билан тақдирланишди. Бу ҳақда «Правда Востока» нашри хабар тарқатди.

Бу мукофот мазкур нуфузли мусобақада йигирматадан ортиқ учрашувда иштирок этган теннисчиларга берилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Дэвис Кубогининг иккинчи босқичида Жанубий Корея терма жамоасини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратганди. Эндиликда терма жамоамиз АҚШ терма жамоасига қарши навбатдаги босқич йўлланмаси учун кураш олиб боришади.