Эрон ҳукумати ядровий қуролдан бутунлай халос бўлиши ҳақида эълон қилди.

ISNA агентлиги хабарида айтилишича, Эрон Ислом республикаси халқаро хавфсизликни таъминлаш учун ядровий қуролларни тарқатмаслик хусусида амалга оширилган келишув доирасидаги шартларни бажаришни бошлайди.

Таъкидланишича, Эрон ҳукумати инсониятга таҳдид солувчи ядровий хавфларга қарши курашда фаол иштирок этади.

Бироз олдинроқ, БМТ бош котиби Пан Ги Мун Эроннинг ядровий дастури бўйича "олтилик" билан келишувга эришганини маъқуллаб чиққанди.