ФИФАнинг собиқ вице-президенти озодликка чиқиши учун гаров эвазига рафиқасининг узуги ҳам берилган

Спорт 21 Июль 2015 1467

16 июль куни Швейцария ҳуқуқ-тартибот муассасалари томонидан АҚШга экстрадиция қилинган ФИФАнинг собиқ вице-президенти Жеффри Уэбб 19 июль куни 10 млн доллар миқдоридаги гаров эвазига озодликка чиқарилганди.

Маълум бўлишича, унинг озодликка чиқарилишини таъминлаш учун 11та қимматбаҳо қўл соатлари, собиқ футбол амалдорининг рафиқаси Кендру Гэмбл-Уэбб номига расмийлаштирилган Ferrari ва Range Rover автомобиллари, Уэббнинг ўзига тегишли Mercedes-Benz автомобили, Уэбб хонимнинг бриллиант кўзли узуги, унинг бриллиант билагузуги ва бошқа тақинчоқлари, шунингдек, кўчмас мулкларнинг 10та ҳужжати ҳамда Уэбб хонимнинг ҳисоб рақамидаги 400 минг долларга яқин пул сарфланган.

Эслатиб ўтамиз, 27 май куни ФИФА тизимидаги порахўрлик ва пул ювиш билан жиноятларни фош қилиш ишлари бошлангач, биринчилардан бўлиб ФИФА вице-президенти, Шимолий ва Марказий Америка ҳамда Кариб ҳавзаси (КОНКАКАФ) конфедерацияси раҳбари Жеффри Уэбб ҳибсга олинганди. У Нью-Йоркдаги судда ўзига қўйилган айбловларни тан олмаган.

Гаров эвазига озод қилинган Уэбб Бруклин федерал судидан 32 км масофадаги ҳудуддан ташқарига чиқиши керак эмас. Унинг ҳаракатланиши ортидан махсус электрон қурилма кузатади.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 8285 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 8992 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9785 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 34949 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51612 Жамият
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 10 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 236 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 182 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Ўзбекистонлик йигит АҚШдаги фильмлар танловида ғолиб бўлди
Кўпроқ янгиликлар