Grooveshark оқимли мусиқа хизматининг 28 ёшли ҳамасосчиси Джош Гринберг Флорида штатининг Гейнсвилл шаҳридаги ўзининг уйида ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда Variety нашри.

Йигит ўлимининг сабаблари ҳозирча номаълумлигича қолмоқда. Полицияда Гринберг қандайдир ноқонуний фаолият юритгани ёки ўз жонига қасд қилгани бўйича ҳеч қандай исбот йўқ. Шу билан бирга йигит Grooveshark хизматининг ёпилиши сабабли тушкунликка тушиб қолганлиги маълум қилинган.

2006 йилда ишга туширилган Grooveshark хизмати илк стриминг мусиқа хизматларидан бири бўлган эди. 2015 йилнинг апрелида суд муаллифлик ҳуқуқларини бузгани учун хизматга Universal Music Group, Sony Music Entertainment ва Warner Music Group компанияларига 75 млн доллар тўлаш мажбуриятини қўйган. Шундан кейин Grooveshark ўз ишини тўхтатган.