АҚШ ва Австралия давлатлари мезбонлигида ўтаётган клублар ўртасидаги International Champions Cup-2015 ўртоқлик турнири доирасидаги навбатдаги учрашувда Англиянинг «Манчестер Сити» клуби Италиянинг «Рома» жамоасини ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди.

Учрашувда «шаҳарликлар» таркибида илк марта майдонга чиққан Раҳим Стерлинг 3-дақиқадаёқ ҳисобни очганди. Унга кўп ўтмай Миралим Пьянич жавоб қайтарган бўлса, иккинчи бўлимда «Сити»нинг нигериялик ёш ҳужумчиси Ихеаначо жамосини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйин тугаши арафасида Льяйич киритган тўп учрашувнинг дуранг билан тугашига сабаб бўлди.

Ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида эса аввалига Александр Коларов хатога йўл қўйганди. «Рома»нинг охирги – бешинчи пенальтисини амалга оширган Сейду Думбия ҳам хатога йўл қўйди ва ҳисоб тенглашди. Битта хатогача давом этиши керак бўлган воқеалар ривожи жамоаларнинг биринчи зарбаларидан кейиноқ якунланди. Сейду Кейтанинг зарбасини Жо Ҳарт бартараф этди ва «Сити»нинг учрашувда ғалаба қозонишини таъминлади.

РОМА – МАНЧЕСТЕР СИТИ – 2:2 (1:1), пенальти бўйича – 4:5

Голлар: 0:1 – Стерлинг (3), 1:1 – Пьянич (8), 1:2 – Ихеаначо (51), 2:2 – Льяйич (87).

РОМА: Де Санктис, Флоренци, Манолас, Романьоли, Торосидис, Де Росси, Учан, Итурбе, Пьянич, Тотти, Жервиньо.

РОМА (иккинчи тайм): Лобонц, 65, Майкон, Мапу, Кастан, Коул, Наингголан, Думбия, Кейта, Фальке, Дестро, Льяйич.

МАНЧЕСТЕР СИТИ (биринчи бўлим): Кабальеро, Санья, Компани, Мангала, Клиши, Фернандо, Сукулини, Гарсия, Сильва, Стерлинг, Ихеаначо.

МАНЧЕСТЕР СИТИ (иккинчи бўлим): Харт, Хорсфилд, Компани (Эванс, 81), Денайер, Коларов, Туре, Лопес, Насри, Навас, Баркер, Ихеаначо (Унал, 72). 

Шунингдек бугун (Тошкент вақти билан эртага) Шимолий Америка минтақасида яна учта учрашув бўлиб ўтади.

05:00

ПСЖ (Франция) – ФИОРЕНТИНА (Италия)

08:00

САН-ХОСЕ ЭРТКУЭЙКС (АҚШ) – МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД (Англия)

ЛОС-АНЖЕЛЕС ГЭЛАКСИ (АҚШ) – БАРСЕЛОНА (Испания)