Жиззахда Ўзбекистон президентининг “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш, тезкор ривожланиш учун тўсиқларни бартараф қилиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини муҳокама қилишга бағишланган очиқ суҳбат ўтказилди. Бу ҳақда “Правда Востока” газетаси хабар бермоқда.
Йиғилишда таъкидланишича, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган эътибор натижасида иқтисодиётда ушбу секторнинг улуши мунтазам равишда ошиб бормоқда. Жумладан, 2014 йилда соҳанинг саноатдаги улуши 41.9 фоизни, қишлоқ хўжалигида 100 фоизни, қурилишда 92.6 фоизни, пулли хизматларда 43 фоизни, юк ташишда 89.4 фоизни ташкил қилди. Бу йўналишларга тижорий банклар 191.3 млрд сўмлик кредит маблағлари ажратди.
Бундан ташқари, йилнинг ўтган даврида умумий қиймати 116 млрд сўмлик мингдан ортиқ лойиҳа амалга оширилди.