Актёр Жорж Клуни The Sentry (“Қоровул”) лойиҳасини яратаётганини маълум қилди. France-Presse агентлигининг маълум қилишича, лойиҳа доирасида у Марказий Африкадаги ихтилофларга ким ҳомийлик қилаётганини аниқламоқчи.

Клуни лойиҳани америкалик ҳуқуқ ҳимоячиси Жон Прендергаст билан ҳамкорликда ишлаб чиқмоқда. Улар биргаликда Жанубий Судан, Судан, МАР ва Конгодаги ихтилофларнинг молиялаштирилишини кузатиб борадилар.

Оскар мукофоти совриндорининг фикрича, ихтилофларни тўхтатиш учун урушдан фойда кўраётганлар жазолаш керак.