Лос-Анжелес полицияси маҳаллий уйлардан бирида 1.2 минг қурол бирлиги ва 2 минг тонна ўқ-дори топди

Жаҳон 21 Июль 2015 2171

Лос-Анжелес округ полицияси мегаполисдаги уйлардан бирида бутун бошли аслаҳахона топиб олди. У ерда 1.2 минг қурол бирлиги ва 2 минг тонна ўқ-дори топилди. Бу ҳақда Los Angeles Times газетаси хабар бермоқда.
“Қуроллар ўтган ҳафта топилган эди, аммо бу матбуотга жорий ҳафтада маълум бўлди”, – деди нашр.
“Биз топилган қурол-яроғ миқдоридан ҳайратга тушдик, – деди капитан Эндрю Смит. – Қуроллар ичида тўппончалар, ярим автоматик соймилтиқлар, карабинлар бор эди”.
Айтилишича, уйда жойлашган қурол-яроғ ва ўқ-дорини олиб чиқиб кетиш учун бир нечта юк машинаси талаб қилинди.

Кўпроқ янгиликлар