"Бавария" ҳужумчиси Томас Мюллер "Манчестер Юнайтед"га ўтишга тайёрланмоқда.

Инглизлар клуби ушбу ҳужумчи учун расмий таклиф билан чиқиш арафасида турибди.
The Guardian нашри хабарига кўра, "МЮ" раҳбарияти Мюллер учун "Бавария"га 100 млн евро бериб, футболчининг ўзига ҳафтасига 265 минг фунт маош тайинлашни режалаштирган.

Аммо немислар жамоаси ҳужумчини қўйиб юбормоқчи эмаслигини маълум қилган.