"Барселона" жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Габонда қурилиши бошланган стадионга биринчи ғишт қўйиш маросимида иштирок этди ва бунинг учун 3,5 млн евро миқдоридаги ҳақ олди. Бу ҳақда France Football нашрида ёзилган.

Маълум қилинишича, 2017 йилги Африка Миллатлар кубоги ўйинлари учун Порт-Жантиле шаҳрида 20 минг томошабин сиғимига эга бўладиган янги стадион қурилиши бошланди.

Нашрда ёзилишича, Мессини ушбу маросимда иштирок этиш учун унинг "Барселона"даги собиқ жамоадошлари ва Габон президенти билан дўстона муносабатда бўлган Самуэль Это`O ва Деку кўндиришган.