Москванинг жанубида полициячилар томонидан қўлга олинган Тожикистон фуқаросининг уйидан қарийб 4 кг героин топилди. Бу ҳақда Россия гиёҳванд моддалар айланмасига қарши кураш федерал хизмати матбуот бўлимига таянган ҳолда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.
Айтилишича, оператив ходимлар йирик миқдорда героин савдоси билан шуғулланаётган шахс ҳақида маълумот олган. Домодедовское метро бекати яқинида гумондор қўлга олинган. У тожикистонли экани аниқланган. Унинг машинасидан 1 кг, уйидан 2.6 кг героин топилган.
Воқеа юзасидан жиноий қўзғатилган.