Муслималар ўртасида бўлиб ўтадиган гўзаллик танлови, бошқа бирорта шу йўналишдаги танловларга ўхшамайди. Бу ерда ички кийимлар ўрнига хижобларни, рақслар ўрнига диндорликни ҳамда юлдузлардан иборат ҳакамлар ҳайъяти ўрнига эса етим болаларни учратиш мумкин.
Иштирокчилар финалга қадар икки ҳафта мобайнида ҳар куни саҳарлаб туриб олишади: безанишади, чиройли кийимларини кийишади ва албатта, беш вақт ибодатларини ҳам унутишмайди.
Аслида бу танлов муслималарнинг услуб ва нафисликларини аниқлаш мақсадида ўтказилади, аммо унга уларнинг ўзига хос фазилатлари ва ҳамдардликларини аниқлаш шартлари ҳам қўшилган.
Танловда иштирок этаётган муслималар орасида докторлар, муҳандислар, ўқитувчилар бор; улар Қуръондан парча ўқишади, у ҳақда тадаббур қилишади, ҳалол ва ҳаром масалалар борасида фикр алмашишади.
“Дунё муслималари гўзали” (Miss World Muslimah) — ҳар йили мусулмонлар зич яшайдиган мамлакат — Индонезияда бутунжаҳон муслималари ўртасида бўлиб ўтадиган танловдир.
Аммо бу танлов шу йўналишдаги бошқа танловлардан тубдан фарқ қилади. Бу ерда ташқи гўзалликка аҳамият қаратилмайди, муслималарнинг Ислом, жамият ва инсоният тараққиётига қўшаётган ҳиссалари инобатга олинади.
Тадбир ташкилотчиси Бутунжаҳон муслималари фонди ҳисобланиб, у ер юзидаги муслималарга кўмак бериб, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлайди ҳамда ночор ҳаёт кечирувчи муслималарни моддий томондан таъминлайди.


1. Финал қатнашчилари танлов финали олдидан овқатланишмоқда. (© Monique Jaques)
“Мисс муслима” — нисбатан олиб қаралганда янги танлов. Бу йўналишдаги биринчи танлов 2011 йилда Индонезияда бўлиб ўтган эди. Бироқ унда фақат индонезиялик муслималар қатнашган эди холос. Аммо жаҳон ОАВлари кўтариб чиққан ташаббус туфайли у бутундунё муслималари ўртасида ўтказиладиган бўлди.


2. Тунислик Фатма Бен Гуэфраке “Мисс Муслима — 2014” танлови ғолибаси этиб эълон қилинди. (© Monique Jaques)
Танлов замонавий дунёда аёл ҳусн-тароватини англаш учун ташкиллаштирилган. Бу танловда иштирок этувчилардан, “Дунё гўзали” танлови иштирокчиларидан талаб қилинадиган жиҳатлар талаб қилинмайди. Қатнашувчининг бўйи ва оғирлиги ҳисобга олинмайди, ички кийимларда подиумга чиқиш ўрнига Ислом ва Қуръон илмидан бохабарлиги инобатга олинади, қўшиқ ва рақс ўрнига Исломнинг қадр-қиммати ва замонавий муслималар кўринишини намойиш этишади.


3. Тож ва лента ўз соҳибасини кутяпти. (© Monique Jaques)
“Биз фарзандларимизга улар олдида танлов мавжудлигини кўрсатиб беришимиз зарур. Соҳибжамол бўлиш учун сочларни ёйиш, елкаларни ва қўлларни очиш шарт эмас”, — дейди танлов ташкилотчиси Эка Шанти.

4. Танлов финалчисининг Боробудурга ташрифи. Боробудур — Индонезиядаги IX асрга тааллуқли буддачилар эҳроми. (© Monique Jaques)
“Жаҳон муслимаси” танлови асосий мезони либослар ва ташқи кўринишга асосланган бошқа гўзаллик танловларига нисбатан ўзига хос жавоб ҳамдир. Ушбу танлов ташкилотчилари гўзаллик муслималарга бегона эмаслигини, ички маънавият ҳамда эътиқод уйғунлашуви бу чиройни янада тароватли этишини кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда.


5. Танлов финалчиси Элис Шолия тадбир танаффусида рақибаси қўшиғини тинглаяпти. (© Monique Jaques)
Танлов бир неча босқичларда бўлиб ўтади. Танловда қатнашмоқчи бўлган муслима онлайн ариза тўлдиради, хижоб ҳақида эссе ёзади, ўз муваффақиятлари, жамоат ишларидаги қатнашуви ҳақда гапириб беради. Онлайн овоз бериш йўли билан саралаш босқичида иштирок этади.
Қатнашувчи, бундан ташқари, бу босқичда ўзи ва оила аъзолари ҳақида видео тақдимот ўтказади. Қуръон ўқиш кўникмалари, иқтидори, нотиқлик маҳорати ва ижодкорлигини намойиш этади.
Финал босқичида қизлардан ўзини таништиришлари сўралади. Уларнинг иймонига, Ислом ҳақида уларнинг тушунчаларига, ташқи кўринишлари ва рақибаларига нисбатан муносабатларига ҳам аҳамият берилади.


6. Уй шароитида ёши катта қариқизларга ҳамдардлик билдиришлари текшириб кўрилади. (© Monique Jaques)
Қизлар танлов бошлангунга қадар эътиқод дарсларидан сабоқ олишади. Ибодат қилиш учун тонг саҳарлаб туришади, сўнгра Қуръон ўқиш маҳоратларини намойиш этишади. Ҳакамлар ҳайъяти Ислом оламида кўзга кўринган олимлардан ташкил топган.


7. (© Monique Jaques)
Қизларга ички дунёси гўзалликларини намойиш этадиган танловларда ҳам иштирок этиш таклифи берилади. Ўтган йилда ана шу босқич доирасида қўйилган шартлардан бири, вояга етмаган болаларни зиёрат қилиш, этиб белгиланган эди.
Бундан ташқари аёллар тиббий кўрик ҳамда руҳий тестлардан ҳам ўтишди. Муслималар яна шаҳар харобаларида яшайдиган уйсизлар билан ҳам мулоқотда бўлишди. Яна бир қизиқ шартлардан бири шу бўлдики, муслималар 1000 долларга харобаларда яшовчи уйсиз аёллар учун уч хил керакли совға олишлари лозим эди.


8. Танлов финалчилари ибодат олдидан масжидда. (© Monique Jaques)
Турли босқичларда қатнашган 20 нафар муслимадан номинацияларга қараб саккиз нафари ғолиб, деб топилади: танловнинг бош ғолибаси, иккинчи ўрин, учинчи ўрин, Қуръонни энг яхши ўқувчи, энг иқтидорли муслима, энг илҳомбахш, энг фаол ва томошабинлар эътирофига сазовор бўлган.
Танловнинг бош мукофоти — Макка сафари.


9. Фатма Бен Гуэфраке ибодатдан кейин масжидда ҳордиқ чиқармоқда. (© Monique Jaques)


10. Рақибалар — бу шунчаки сўз, бу ерда барча дўст. (© Monique Jaques)


11. Қуръон ўқишнинг сўнгги машғулоти. (© Monique Jaques)


12. Малайзиялик Нур Хаирунниса маросим бошланишидан олдин лифтда чиқиб кетяпти. (© Monique Jaques)


13. Репетициядан олдин қизларга пойабзал тарқатишяпти. (© Monique Jaques)


14. Кўйлаклар танлаш. (© Monique Jaques)


15. Финал репетицияси. 2014 йилда танлов финали Индонезиядаги шаҳар Жокьякартада бўлиб ўтганди. Суратда танлов иштирокчиси Назрин Али. (© Monique Jaques)


16. Барча пойабзаллар тайёр ва имзоланган. (© Monique Jaques)


17. Финалчи финал олдидан ибодат қилишаяпти. (© Monique Jaques)


18. Ўз навбатини ҳаяжонли ташвиш билан кутиш. (© Monique Jaques)


19. “Тунис гўзали” Фатма Бен Гуэфраке ва Примадита Рахма. (© Monique Jaques)


20. Иккинчи раунддан ўтган “Нигерия гўзали” Билгис Адебайо стилист унинг хижобини тўғирлаётган пайтда сув ичмоқда. (© Monique Jaques)


21. Танлов якунланди. “Тунис гўзали” Фатма Бен Гуэфраке ғолиб бўлди. (© Monique Jaques)
Танловдан мақсад — ёш муслималар орасида яхши таассурот қолдириш. Кўпчилик танловда қатнашиш истагида ўз ишларидан ҳам воз кечишаяпти. “Мисс муслима”ни ҳакамлар ҳайъяти юзлаб мулималар орасидан танлаб олишади.
2014 йилда улар “Тунис гўзали”ни ғолиб, деб топишди. Ғолиба Макка зиёратига бориш ҳуқуқини қўлга киритди. Бундан ташқари унга тилла соат, Жанубий Кореа саёҳатига йўлланма ҳамда 10 000 АҚШ долларига тенг динор беришди.

Сарвар Анвар ўғли тайёрлади.