ОАВ: Мэйвэзер 12 сентябрь куни Бертога қарши жангга чиқади

Спорт 21 Июль 2015 1225

Америкалик машҳур боксчи Флойд Мэйвэзер Андре Берто билан 12 сентябрь куни жанг ўтказиш ҳақида шартнома имзолаган. Бу ҳақда TMZ сайти хабар қилди.

Портал маълумотларига кўра, томонлар Невада штатидаги Лас-Вегас шаҳрида жойлашган спорт саройида 12 сентябрь куни 12 раундлик жанг ўтказиш бўйича келишиб олишган.

Берто бу маълумотни тасдиқлади. У ўзининг бу имкониятидан фойдаланишга уриниб кўриши ҳақида айтиб ўтган.

Қайд этиш жоизки, бу жанг Флойд Мэйвэзер учун Showtime телеканали билан тузилган шартномага кўра ўтказилиши керак бўлган жанглардан бири бўлади. Боксчи ўша кунги жанг фаолиятидаги энг охирги жанг бўлиши ҳақида маълум қилганди.

Маълумот учун, Мэйвэзер 66,68 кг вазн тоифасида WBC, WBO, WBA камарларига эгалик қилади. 7 июль куни ундан камари олиб қўйилган. Унинг ҳисобида 48та ғалабали ўйин бор (48-0, 26 KO).

31 ёшли Берто эса 30 марта ғалабали ўйин ўтказган ва 3 марта мағлуб бўлган. У охирги марта шу йилнинг мартида WBА титули учун Хосесито Лопесга қарши рингга чиқиб, ғолиб бўлганди. У 2008-2010 йиллар мобайнида WBC камарига эгалик қилган, 2011 йилдан эса IBF бўйича камарни олган.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53747 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 69324 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36487 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20997 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79591 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61409 Жамият
«Раҳбарларимиз ишончини оқлаб ишлашда давом этаман». Фарғоналик мудира барчасини рад этди
Терракота армияси яратилиши сири очилди
22:33 1047 Жаҳон
НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
22:22 688 Жаҳон
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 502 Жамият
Кўпроқ янгиликлар