Олма-Ота шаҳри жамоат транспортида электрон чипталар жорий қилинади. Бу ҳақда “Олма-Ота транспорт холдинги” МЧБ директори Серик Жумабеков матбуот анжумани чоғида хабар берди.
“Биродарлигимиз шаҳар ҳокими А. Есимовнинг кўрсатмасига биноан жамоат транспортида хизмат кўрсатишни яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқди. Йўлкира ҳақини тўлашни автоматлаштириш тизимини жорий қилиш лойиҳаси ишлаб чиқилди. Тизим барча транспорт воситаларида 2015 йил охирига қадар жорий қилинади”, – деди Жумабеков.
Унинг сўзларига қараганда, лойиҳадан кўзланган мақсад – шаҳардаги барча турдаги жамоат транспортларида электрон чипталар тизимини жорий қилиш. Бу йўловчиларга хизмат кўрсатилишини яхшилаш билан бирга, йўлкира ҳақларининг бюджетга кирим қилинмай қолиши ҳолатларининг ҳам олдини олади.