Ўзбекистон яқин икки йил ичида 32та пахта заводида давлат улушини қисқартиради. Бу ҳақда 2015 йил 28 апрелда Ўзбекистон Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги “Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида айтилган.

Ушбу заводлардан 9таси Андижон вилоятида, 7таси Наманган вилоятида, 6тадан Жиззах ва Тошкент вилоятида ва 2тадан завод Сирдарё ва Навоий вилоятларида жойлашган.

Қарорда “Ўзпахтасаноат” уюшмаси ушбу корхоналарнинг 51 фоиз акциясини сотувга чиқариш ҳуқуқига эгалиги кўзда тутилган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 98та пахта заводи фаолият юритади.