Ўзбекистон давлат органлари ва компанияларининг IT бўйича рейтинги эълон қилинди

Ўзбекистон 21 Июль 2015 2032

2015 йилнинг иккинчи чораги якунларига кўра давлат органлари ва компаниялар фаолиятига ахборот-коммуникацион технологияларни жорий қилиш бўйича олиб борилган мониторинг ишлари бўйича ушбу кўрсаткич бўйича ташкилотлар рейтинги тузилди. Бу ҳақда “Электрон ҳукумат” портали орқали ахборот берилди.

Мониторинг 115 ташкилотни қамраб олди, улардан 56таси давлат органлари, 45таси хўжалик бошқаруви органлари, 14таси жойлардаги давлат ҳокимияти органларидир. Баҳолаш ишлар ташкилотларнинг расмий сайтларини, шунингдек, улар томонидан NIS.UZ идоралараро тизимга тақдим этилган маълумотлар асосида олиб борилди.
Маълум бўлишича, ҳисобот даврида давлат органларининг ўртача рейтинги 59.23 баллдан 68.29 баллгача ўсди, яъни ўсиш 15.30 фоизни ташкил қилди.

Энг юқори натижани давлат солиқ қўмитаси кўрсатди (100дан 95.04 балл). Илгари биринчи ўрин Ўзбекистон марказий банкига тегишли эди. Аммо жорий рейтингда у иккинчи ўринга муносиб кўрилди.
Шунингдек, кучли бешликка “Дори-дармон” акциядорлик жамияти, “Ўзвинпром-холдинг” ва “Ўзавтосаноат” компаниялари кирди.
Энг паст кўрсаткич “Қурилиш-лизинг” компаниясида қайд қилинди (14.41 балл).
Ахборот-коммуникацион технологиялар жорий қилиниши қониқарли деб топилмаган ташкилотларга фаол ёрдам кўрсатилмоқда.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9710 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 45156 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40796 Lifestyle
Бухоро вилоят ҳокими ичимлик суви ва бозорлардаги гўшт таъминоти юзасидан баёнот берди
17 ёшли онанинг 2 ёшли боласини машинада қолдириши ҳалокатли якун топди
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 2513 Жамият
Етакчи брендлар Франкфуртдаги мотор-шоуда қатнашишдан воз кечишди
16:08 498 Жамият
Конте ва «Челси» раҳбарияти ўртасидаги тушунмовчилик тафсилотлари маълум қилинди
16:03 1516 Спорт
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 3541 Жамият
"Одноклассники" кайфият улашувчи сервисини ишга туширди
Кўпроқ янгиликлар