"Ўзбекистон ислом ҳаракати"нинг Европадаги вакили АҚШда суд қилинади

Жаҳон 21 Июль 2015 6966

Туркия ва Нидерландия фуқаролигига эга бўлган Ирфан Демирташ Европа ва Осиё мамлакатлари бўйлаб "Ўзбекистон ислом ҳаракати" ташкилоти учун одамларни ёллаганликда ҳамда ташкилот учун хайрия маблағлари йиғиш билан машғул бўлганликда айбланиб, АҚШ суд маҳкамасига келтирилди. Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлигининг матбуот хизмати хабар берган.

Хабарда аниқлик киритилишича, 56 ёшли Демиртошга нисбатан АҚШ прокуратураси 2011 йилнинг декабридаёқ 4 банд бўйича сиртдан айблов эълон қилганди. У террорчи ташкилотни қўллаб-қувватлаш ҳамда бошқа молиявий жиноятларни амалга оширганликда айбланади.

Маълум қилинишича, Насруллоҳ лақаби остида ҳаракат қилган ушбу шахсга 70 йиллик қамоқ жазоси белгиланиши кутилмоқда. АҚШ ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотларига кўра, у қўлга олингунига қадар АҚШ, Россия ва Нидерландия ҳудудида фаол ҳаракат олиб борган.

Адлия вазирлигида маълум қилинишича, Демиртош шу йилнинг январида Германияда Интерпол сўровига биноан ҳибсга олинганди. 17 июль куни у АҚШга экстрадиция қилинган.

Маълумот учун, "Ўзбекистон ислом ҳаракати" ("Туркистон ислом партияси") террорчи ташкилот ҳисобланиб, Покистон, Афғонистон, Туркия, Иордания, Нидерландия ва Францияда ўз бўлимларини ташкил қилган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29827 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16166 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64293 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57050 Жамият
Абдулазиз Комилов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси Ҳиндистонга сафарини якунламоқда
АҚШда Марсга юборилувчи янги коинот кемасининг илк синови ўтказилди
09:31 38 Жаҳон
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 1353 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 284 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 286 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 558 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар