Ўзбекистонда бурғулаш станоклари ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона яратилади. Бу ҳақда “Правда Востока” газетаси ёзмоқда.
Ушбу лойиҳа 2015-2019 йилларда тайёр махсулотлар, бутловчи қисмлар ва материалларни ишлаб чиқаришни локализация қилиш дастурида кўзда тутилган.
Айтилишича, йил бошида махсус қўмита хорижий компаниялар вакиллари билан учрашиб, тегишли таъсис ҳужжатларини ишлаб чиққан. Март ойининг охирида томонлар қўшма корхона устав фондига киритиладиган бирламчи киритмалар борасида келишувга эришди, апрель ойида эса корхона рўйхатдан ўтди.
Очилиши иккинчи ярим йилликда амалга ошадиган қўшма корхонанинг номи Hanjin DNB Equipments МЧЖдир.