Ўзбекистондаги умумий юрисдикция судлари одил судлов, фуқароларнинг қонун билан ҳимояланувчи манфаатларини ҳимоялаш, ижтимоий ҳақиқат ва қонун устуворлигини таъминлаш бўйича самарали фаолиятни амалга оширмоқда.

Ўзбекистон Олий суди матбуот котиби Азиз Абидов берган маълумотларга кўра, 2015 йилнинг биринчи ярим йиллигида судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича 129 минг иш кўриб чиқилган, улардан 88 фоизи бўйича суд қарорлари чиқарилди. Чиқарилган суд қарорлари бўйича даъволарнинг 89 фоизи қондирилди.

Абидовнинг айтишича, муросага келтириш институтининг самарали ишлатилиши натижасида ҳисобот даврида 6545 нафар киши жиноий жавобгарликдан озод этилди, деб хабар берди 12news нашри.