Ўзбекистон Ҳукумати миллий кинематографияни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқди. Унда мазкур соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида соҳа вакилларини чет элга малакага оширишга жўнатиш онлайн курслар ва бошқа шу каби турли чора-тадбирларни ўз ичига олган.

«Ўзбеккино» миллий агентлиги манфаатдор вазирликлар ва ташкилотлар билан 2015 йилнинг III чорагига қадар «Кинематография тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини тайёрлаши белгилаб қўйилди.

Шунингдек, «Ўзбеккино» 2015 йилда кино саноатини 2016-2020 йилларда модернизация қилиш бўйича дастур тузиши керак бўлади. Шунингдек Агентлик зиммасида ягона чипта тизимини яратиш бўйича таклиф киритиш ҳам юклатилган.

Ҳужжатнинг бир қисми сифатида шунингдек, «Ўзбеккино» МА ва маҳаллий маъмурий органлар билан ҳамкорликда ҳудудлардаги кинотеатрлар фаолиятини ўрганиши ва уларнинг самарали фаолият кўрсатиши бўйича махсус чора-тадбирлар дастурини қабул қилади. Бундан ташқари ҳар бир ҳудудда камида битта юқори тоифадаги кинотеатрлар фаолият кўрсатиши кутилмоқда.

Ҳужжатда шунингдек, фильмлар суратга олиш учун янги давлат фонди ва «Ўзбекфильм» қошида янги киноконцерн ташкил қилиш ҳақида банд акст этган. Режада шунингдек маҳаллий фильмларнинг аҳоли ўртасида тарғиботини кучайтириш ҳам кўзда тутилган.