Ўзбекистонлик теннисчилар Дэвис Кубогининг плей-офф босқичида АҚШ терма жамоасига қарши ўйнайди

Спорт 21 Июль 2015 1287

Теннис бўйича норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланган Дэвис Кубогининг плей-офф босқичига қуръа ташланди, деб хабар бермоқда Olamsport. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси лиганинг жаҳон гуруҳига чиқиши учун АҚШ билан кураш олиб борадиган бўлди.

Ўзбекистон – АҚШ терма жамоалари учрашуви 18-20 сентябрь кунлари Ўзбекистонда ўтказилади. Тез орада Ўзбекистон теннис федерацияси ушбу учрашувнинг қайси шаҳарда ўтказилишини расман эълон қилади. Катта эҳтимол билан учрашув Тошкентда бўлиб ўтади.

Маълумот учун, бу уриниш Ўзбекистон терма жамоаси учун жаҳоннинг энг кучли 16 терма жамоаси сафига кириш учун ўнинчи уриниш бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Петр Лебедь бош мураббийлигидаги ўзбекистонлик теннисчилар 17-19 июль кунлари Тошкентда Жанубий Корея терма жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, плей-офф босқичига йўлланма олган эди.

Ўзбекистон терма жамоаси Дэвис Кубоги рейтингида 27 ўринда қайд этилган.

 
Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30114 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42364 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158835 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45029 Lifestyle
Ла-лига. «Барселона» ғалаба билан бошлади
01:32 175 Спорт
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 824 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 441 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 1985 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 178 Спорт
Кўпроқ янгиликлар