«Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури» ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ҳамкор ташкилотлар билан бирга «PROlogue» – ёш киноижодкорлар томонидан суратга олинган қисқа метражли фильмлар Республика фестивалини ташкил этиш бўйича ишларни давом эттирмоқда.

«Ёшлар ҳафталиги» доирасида 2015 йилнинг 16-21 ноябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган «PROlogue» фестивалини танитиш, тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш мақсадида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги тадбир логосини ишлаб чиқиш бўйича танлов эълон қилади. Бу ҳақда агентлик сайтида маълум қилинган.

Мазкур танловда барча хоҳловчилар иштирок этиши мумкин. Ғоялар ва лойиҳалар орасидан энг яхшиси саралаб олинади ҳамда ғолиб рағбатлантирилади. Танлов натижалари «Ўзбеккино» Миллий агентлиги расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Ижодий ишлар 2015 йил 1 августга қадар prologue@uzbekkino.uz манзилига юборилиши лозим.