Покистондаги журналда Ўзбекистоннинг сармоявий жозибадорлиги ҳақида мақола нашр этилди

Ўзбекистон 21 Июль 2015 4264

Покистонда нашр қилинадиган «Тextile World» ойлик журналида «Ўзбекистондаги сармоявий иқлим» сарлавҳали мақола босилиб чиқди.

Унда хорижий сармоядорлар учун Ўзбекистонда яратилган қулай шароитлар ҳамда кенг имкониятлар ҳақидаги атрофлича маълумотлар ўз ифодасини топган.

Нашр иқтисодиётнинг барча соҳаларини ривожлантириш ва модернизациялаш бўйича мажмуавий дастурларнинг тизимли ва изчил равишда ҳаётга тадбиқ этилиши туфайли республиканинг йилдан-йилга ўзининг экспорт салоҳиятини ошириб бораётгани ҳақида тўхталар экан, жаҳон бозори йўналишида хом ашё ўрнини юқори технологияга асосланган юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулотлар эгаллаётганини алоҳида таъкидлайди.

Ўзбекистоннинг сармоявий жозибадорлиги сабаби бозорининг кенглиги ва Евроосиё мултимодал коммуникация тизимига интеграциялашган ривожланган транспорт инфратузилмасига эга эканлиги билан изоҳланиши ҳам мақолада қайд этилган.

Журнал Ўзбекистонда шаклланган қулай инвестиция муҳити, хорижий инвесторлар учун кенг кўламдаги имтиёз ва афзалликлар, кафолатлар тизими белгилангани ҳақида ёзар экан, республикада ташкил этилган эркин иқтисодий ҳудудларда фаолият кўрсатаётган субъектларга қатор имтиёз ва қулайликларнинг берилгани жаҳон бозорида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда, экспорт салоҳиятини юксалтиришда, қолаверса, ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан тўлдиришда муҳим омил бўлаётганига урғу беради.

Мақолада Ўзбекистон минтақада энг диверсификациялашган иқтисодиётга эга эканлиги ҳамда енгил ва юк машиналарининг кўплаб русумларини, юқори сифатли қишлоқ хўжалиги техникаларини, кимё, тўқимачилик, дори-дармон, қурилиш, озиқ-овқат саноатидаги турли-туман маҳсулотларни ишлаб чиқараётгани ҳам ўқувчилар эътиборига ҳавола қилинган.

Ушбу мақолада шитоб билан ривожланиб бораётган Ўзбекистон бозорига сармоя киритишга интилаётган покистонлик сармоядорлар учун зарур бўлган барча муҳим маълумотлар ўз ифодасини топган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22414 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24647 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12700 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53978 Жамият
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:31 313 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 755 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 726 Жамият
Қирғизистонга қарши ўйинга мухлислар киритилмаслигига расман изоҳ берилди
19:14 1837 Спорт
Кўпроқ янгиликлар