«ПСЖ» Стамбулининг трансферини эълон қилди

Спорт 21 Июль 2015 1103

"Тоттенҳэм"нинг собиқ ҳимоячиси Бенжамин Стамбули "ПСЖ" таркибига ўтди. Бу ҳақида француз клуби расмий сайти хабар қилмоқда.

У Нью-Йоркда тиббий кўрикдан муваффақиятли тарзда ўтган ва жамоа билан 2020 йилгача шартнома имзолаган. Трансфер нархи 9 миллион еврони ташкил қилди. Стамбули эса янги клубида ойига 240 минг евро маош олади.

"Мен "ПСЖ" сафига қўшилганимдан хурсандман. Бундай клубдан таклиф тушса, ҳар қандай футболчи ўйлаб ўтирмай розилик берса керак. Эндиликда янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўриш керак бўлади", - дейди Стамбули.

Маълумот учун, Стамбули "шпорлар" сафига 2014 йилнинг ёзида "Монпелье"дан 5 млн евро эвазига келиб қўшилганди. У ўтган мавсумда "Тоттенҳэм" билан 12та учрашувда майдонга тушди.
Кўпроқ янгиликлар