Ғузорда содир бўлган воқеа тафсилотлари майор Ш. Жаҳонгиров томонидан “Постда” газетасига ҳикоя қилиб берилди.
Ғузорлик оилали эркак Рашид Қарши шаҳрида яшайдиган оилали аёл билан тил топишиб қолди. Улар тез-тез учрашиб туришар эди.

Бир куни жазманлар ярим кечаси маҳаллий қабристонлардан бирига киришди. Қоровулхонанинг бўшлигини кўриб, ўша ерда кўнгилхушлик қилишди.

Нодир, Актам ва Жаҳонгир исмли йигитлар кечки сайр пайтида йўлни яқин қилиш мақсадида қабристон ичида ўтаётган эди. Улар қоровулхонадан ғалати овозлар эшитилаётганини пайқаб, эшикни тақиллатишди. Ичкарида бўлаётган аҳволни кўрган йигитлар Рашидни ташқарига олиб чиқиб, тепкилашди. Сўнг ичкарида қолган аёлни зўрлаб, икки “ошиқ”ни қоровулхона ичига қамаб кетишди.

Эрталаб келган қабристон ходимлари хона ичида ўтирган жуфтликни кўриб, тегишли идорага хабар беришди. Рашид шифохонага ётқизилди, уни дўппослаган йигитлар эса жиноий жавобгарликка тортилди.