Ўзбекистон алоқа оператори Beeline қамраб олиш доирасининг кенгайиши хақида маълум қилади, бу  билан Сурхондарё вилоятининг  иккита йирик туманида алоқанинг ва 3G маълумотларини етказишнинг  юқори сифатини таъминлаш имконини берди.

“Бизнинг мижозларимиз  Beeline  тармоғида доимо ўзларини қулай ва ишончли ҳис қилишлари  биз учун  муҳимдир, шунинг учун биз унинг қурилиши ва ривожланишига катта эътибор қаратамиз. Тармоқнинг имкониятларини кучайтириб, замонавийлаштириш масалаларида инновацион технологияларга мурожаат қилган холда, биз хар сафар мижозларимизга  мобил алоқа ёрдамида товушли мулоқот ва интернет  мулоқоти учун янада фойдали шароитларни тақдим этишга тайёрмиз”,- деб воқеага изоҳ берди Unitelнинг Жанубий ҳудудий филиали директори Улугбек Ахмедов.

Таянч станцияларини ишга тушириш туфайли Сурхондарё вилоятининг Қизириқ ва Денов туманларида алоқа сифати янада яхшиланди.