Ягона интерактив давлат хизматлари порталида “Тошкент шаҳри деҳқон бозорларида ёз мавсумида тез бузиладиган гўшт ва гўшт маҳсулотларининг савдосини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” қонун ҳужжати лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати — озиқ-овқат маҳсулотининг истеъмол хоссаларини белгилаб берадиган ва унинг одамлар ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсизлигини таъминлайдиган мезонлар мажмуидир. Уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотининг санитария, ветеринария, фитосанитария нормалари ва қоидаларига мослиги текширилади. Тошкент шаҳар ҳокимияти юқоридаги жиҳатларни инобатга олган ҳолда Қарор лойиҳасини ишлаб чиқди, деб хабар беради "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш маркази.

Қарор лойиҳасида, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари мажмуаси, Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти, Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, Тошкент шаҳар Давлат ветеринария бошқармаси, “Тошбозорсавдо” уюшмаларининг, Тошкент шаҳар ҳокимлиги тизимидаги деҳқон бозорларда ветеринария-санитария қоида ва меъёрлари талабларидан келиб чиққан ҳолда, суб маҳсулотларини (жигар, ичак, ошқозон, туёқ, ўпка, каллапочча ва ҳоказолар) ҳар йили ёз мавсумида (июнь ойидан октябрь ойига қадар) бозор ҳудудига олиб кирилиши ва савдога чиқарилишини тақиқлаш (махсус витринали музлаткичлар ўрнатилган мажмуалардан ташқари) ҳақидаги таклифлари, ҳар йили ёз мавсумида совутгич ускунлари билан таъминланмаган павилон ва савдо расталарида суб маҳсулотлар (жигар, ичак, ошқозон, туёқ, ўпка, каллапочча ва ҳоказолар) савдоси эрталаб соат 9:00 гача белгиланиши, тез бузиладиган суб маҳсулотлар билан белгиланмаган жойларда, шу жумладан бозорлар ҳудудидан ташқари жойларда ноқонуний савдо қилиш ҳолатларини олдини олиш чоралари кўриш таклифлари киритилган.