Ўзбекистонга Европа ташқи ҳаракатлар хизмати бош котибининг ўринбосари Мацей Поповский ташриф буюрди. Сафардан кўзланган мақсад – кимёвий, биологик, радиологик ва ядровий материаллар алмашиш марказларининг Ўрта Осиё минтақавий котибиятининг очилиш маросимида иштирок этиш.
Ташриф доирасида Ўзбекистон ТИВда учрашув ўтказилди. Унда котибиятнинг ташкил этилиши Ўзбекистоннинг минтақада ядровий қуролдан ҳоли зона яратиш борасидаги ташаббусига мувофиқ келиши алоҳида таъкидланди.