Тошкентда коммунал соҳадаги хизматлар учун тўловларни назорат қилиш кучайтирилади

Ўзбекистон 21 Июль 2015 1227

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида «Коммунал хизмат ва ободонлаштириш ҳамда санитария ва ветеринария қоидаларини, шунингдек, шаҳарсозлик ва паспорт тизимига оид қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни таъминлашда назорат органлари ва бошқа мутасадди идораларнинг масъулиятини янада ошириш тўғрисида»ги 107-ф-сонли қўшма фармойиш қабул қилинди.

«Ўздавнефтгазинспекция» ҳамда «Ўздавэнергоназорат» инспекциясининг Тошкент шаҳар бўлими, шунингдек, барча туман газ фойдаланиш хизматлари ва электр таъминоти корхоналари раҳбарларига умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш, шунингдек, электр, иссиқлик энергияси, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига қасддан шикаст етказиш ёки бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш каби ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган профилактик ишларни ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда амалга оширишнинг ташкиллаштирилиши, ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларга нисбатан муросасизлик билдириб, қонуний чоралар кўрилиши таъкидланди.

Барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари ҳамда бошқа коммунал соҳадаги мутасадди идора раҳбарларига коммунал хизмат ва ободонлаштириш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни таъминлашда ходимларнинг масъулиятини янада ошириб, бу борадаги аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини бунданда кўтаришга эришилиши, барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларининг масъул ходимлари ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий ҳужжатларни расмийлаштиришда ўз хизмат кийимларида бўлишларининг таъминланиши алоҳида кўрсатиб ўтилди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71425 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37185 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21542 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81228 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61913 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 753 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 576 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 589 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 258 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 541 Маданият
Кўпроқ янгиликлар