16 июнь куни Тошкентнинг Юнусобод туманида Cobalt машинаси ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди. У жабрланувчини машинага олиб, шифохона томон йўл олди. Аммо ярим йўлда унинг мастлигини ва ҳеч нарсани тушунмаётганини тушуниб, “Уч қаҳрамон” назорат пости яқинида ташлаб кетди.

Жабрланувчини топиб олган фуқаролар уни Тез тиббий ёрдам марказига етказишди. Марказ ходимлари воқеа ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беришди. Ўтказилган тезкор тадбир давомида жиноятчи аниқланиб, қўлга олинди.
Тошкент ИИБ қидирув бўлими раҳбари подполковник Н. Йўлдошевнинг “На посту” газетасига берган интервьюсида айтилишича, ҳайдовчи жабрланган пиёдага ўз вақтида биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиб, уни шифохонага етказганида ва 102га қўнғироқ қилганида, бўлиб ўтган ишда айбсиз деб топилиши мумкин эди. Негаки пиёда маст бўлиб, йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтишга ҳаракат қилган. Аммо у жабрланувчини ташлаб кетгани боис жавобгарликка тортилди.