Туркия Суручдаги теракт туфайли Сурия билан чегарасини мустаҳкамлайди

Жаҳон 21 Июль 2015 2129

20 июль куни Туркиянинг Суруч шаҳрида амалга оширилган теракт туфайли мамлакатнинг Сурия билан чегараларини қўриқлаш ишлари кучайтирилади. Бу ҳақда Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғлу маълум қилган.

"Биз қуролли кучлар хизмати вакиллари билан йиғилиш ўтказдик ва келгусида амалга ошириладиган ишлар бўйича гаплашиб олдик. Сурия билан чегараларда узоқ муддатга мўлжалланган чора-тадбирлар жорий қилинади", дейди бош вазир матбуот анжумани вақтида.

Эслатиб ўтамиз, 20 июль кунининг иккинчи ярмида Сурия билан чегаралар яқинида жойлашган Суруч шаҳрида 18 ёшли террорчи қиз ўзини портлатиши натижасида 30 киши ҳалок бўлиб, 100 нафардан ортиғи тан жароҳатларини олишди. Тахминларга кўра, бу теракт "ИШИД" томонидан уюштирилди.

Бу ерда социалист ёшлар жамияти федерациясининг 300га яқин ёш вакиллари яшаган. Hurriet газетасининг хабар беришича, портлаш федерациянинг талабалари бир неча ойлар давомида “ИШИД” террорчилик гуруҳи назоратида бўлган Суриядаги Кобани шаҳрини тиклагани у ерга боришни режалаштираётганлари ҳақида матбуотга эълон қилмоқчи бўлганларида содир этилган.

Кўпроқ янгиликлар