Украина бош прокурори Виктор Шокин ўз ҳаётидан хавотирда эканлигини маълум қилди.
“Менга қарши иғволар тайёрланаётганидан хабарим бор, мен коррупцияга қарши кураш йўлидаман, мен кўпларга халақит бермоқдаман. Мени жисмонан йўқ қилишмоқчи”, – деди Шокин брифинг чоғида.
Шунингдек, Шокин ўзининг оғир хасталикка чалингани ҳақидаги гап-сўзларни инкор қилди.