Россиянинг Волгоград вилояти Елан туманида 44 ёшли ўзбекистонлик иш бошқарувчи ўт ўчириш депоси қурилишига ишчилар билан гаплашиш ва ишлар қандай кетаётганини кўриш учун келганида ҳалок бўлди. Марҳум объектнинг энг баланд нуқтасига кўтарилиб, атрофни кузатаётганда пастга қулаб тушди.

У зудлик билан Елан тумани марказий шифохонасига олиб кетилган. Шифокорлар эркакнинг ҳаётини сақлаб қолишга қўлларидан келган барча нарсани қилишларига қарамасдан, жабрдийда олинган жароҳатлар туфайли вафот этди.

Ушбу ҳолат юзасидан текширув ўтказилмоқда.