Греция Халқаро валюта жамғармаси олдидаги ўз муддатида тўлай олмаган 2 млрд евролик қарзини узди. Афина ХВЖ кредити бўйича 1 ва 13 июлдаги охирги иккита тўловни ўз вақтида амалга ошира олмаган эди.

20 июль куни Афина Еврогуруҳдан қарздорнинг жорий қарзларини тўлаш учун сарфланадиган қисқа муддатли кредит – 7 млрд долларлик бридж-кредит олган эди. Ушбу пуллар Грециянинг ХВЖ ва Европа Марказий банки олдидаги қарзларини узиш учун сарфланди.

16 июль куни Греция ислоҳотлар ҳақидаги қонунни қабул қилди. Бу қонунга кўра мамлакатда ХВЖ, ЕМБ ва Еврокомиссия талаб қилган қаттиқ тежамкорлик тартиби ўрнатилади. Бу чора-тадбирларнинг амалга оширилишига 61,31 фоиз греклар қарши чиққан эди.

Яқин уч йил ичида Афина Европа Кенгашидан 86 млрд евро кредит олиши кутилмоқда. ХВЖда бу дастур давлатни инқироздан сақлаб қолмаслиги таъкидланмоқда. Жамғарма экспертлари кредитлар бўйича қарзларни тўлаш муддатини 30 йилга чўзишни ва қарзларнинг катта қисмини кечиб юборишни таклиф қилмоқдалар.