“Манчестер Юнайтед” клуби “Барселона” яримҳимоячиси Педро билан алоқага чиқиб, унга шахсий шартнома таклиф қилди.

Манкунианликлар 27 ёшли футболчига “Челси” таклиф қилаётгандан кўпроқ маош тўлашга тайёрликларини билдирдилар, деб хабар бермоқда beIN Sports журналисти Танкреди Палмери.

Аввалроқ “МЮ” Педронинг трансфери учун 30 млн евро тўлашга тайёрлиги маълум қилинганди.