“Ўзбекнефтгаз” 2014 йилдаги даромаднинг 90 фоизини инвестицион лойиҳалар бўйича кредитларга йўналтирди

Иқтисодиёт 22 Июль 2015 1740

“Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси 2014 йилда олинган даромаднинг 90 фоизини инвестицион лойиҳалар бўйича кредитларга хизмат кўрсатишга йўналтирди. Бу компания ҳисоботидан маълум бўлди.
Таъкидланишича, ўтган йили компания 67.2 млрд сўм соф фойда олган.
3.3 млрд сўм ёки 5 фоиз фойда захира фондига, 60.5 млрд сўм ёки 90 фоизи эса инвестицион кредитларга, қолган пуллар дивидентлар тўлашга йўналтирилди.
Оддий акциялар бўйича дивидентлар донасига 3.3 сўмни ташкил қилди.
Расмий маълумотларга қараганда, республика нефть-газ секторига тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 2001 йилдан 2013 йилга қадар 320 маротаба ўсиб, 1.7 млрд долларни ташкил қилган. 2001 йили бу кўрсаткич 5.3 млн долларга тенг эди.

Кўпроқ янгиликлар