2016 йилда сотиладиган ҳар учинчи смартфон иккита сим картали бўлади

Технология 22 Июль 2015 1909

2016 йилда дунёда сотиладиган ҳар учинчи смартфон икки сим картага эга бўлади. Strategy Analytics тадқиқот компанияси шундай прогноз бермоқда.

Таҳлилчилар 2015 йилда икки сим картали смартфонлар дунё миқёсидаги савдоси ўтган йилга нисбатан 19 фоизга ошиб, 431 донани ташкил қилишини айтишмоқда. 2016 йилда дунё бўйлаб сотиладиган 1,6 млрд смартфондан 514 млн донаси айнан икки сим картали смартфонларга тўғри келади.

Айни пайтда икки сим картали қурилмалар Хитой ва Ҳиндистонда катта миқдорда сотилмоқда. Бундай смартфонларга юқори талаб ушбу қурилмаларнинг мақбул тарифлардаги телефон алоқаси ва мобиль интернет билан бир вақтда фойдаланиш имкониятини бериши билан боғланган. Бундан ташқари, икки сим картали смартфонлар роумингда тежашга имкон беради ва фойдаланувчини шахсий ва ишчи мақсадларда турли телефонлардан фойдаланиш заруратидан халос этади, деб тушунтирмоқда Strategy Analytics таҳлилчиси Линда Суи.

Мутахассисларнинг қайд этишларича, Samsung Electronics, Lenovo ва Micromax каби йирик смартфонлар ишлаб чиқарувчилари икки слот ва икки сим картага эга Android-моделларни фаол тарзда илгари сураётганлари вақтида, Apple ҳанузгача 500 млн.га яқин қурилмага эга ушбу смартфон бозорини ўз назаридан четда қолдирмоқда.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7570 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 39736 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 63017 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 39738 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 142280 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39453 Lifestyle
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Давлат дон инспекцияси олдига янги вазифалар қўйилди
Кўпроқ янгиликлар